Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЁЛЛАРГА ҲУҚУҚИЙ МАСАЛАҲАТЛАР БЕРИЛДИ

×

 2021-08-04 13:37:24    107

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинида Йўлдошобод ва Қайрағоч маҳаллаларида истиқомат қилувчи 22 нафар муаммоли, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож бўлган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек ҳуқуқий саводхонлигини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдир.

Тадбирда туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ва вилоят “Меҳржон” Аёллар ва Болалар маркази томонидан ташкил қилинган юридик маркази ҳуқуқшуноси Ш.Абдураззоқовалар иштирок этишди.


Мулоқот чоғида иштирокчиларга давлатимиз томонидан хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмак бериш, зўравонлик ва тайзиқлардан ҳимоя қилиш, гендер тенглиги масалаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот ва тушунчалар берилди.

Иштирокчиларнинг ижтимоий нафақа, имтиёзли уй-жой олиш, мулкий низолар, оилавий келишмовчиликлар масаласидаги сўровлари эшитилиб, мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва тавсиялар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram