Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЙЎЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА

×

 2021-07-03 15:05:19    107

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда коронавирус касаллиги сабабли карантин жорий этилганлигига қарамай ҳудудларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда. Хусусан, бу борада Қўштепа туманида ҳам белгиланган вазифалар, дастурга киритилган режалар ўз вақтида бажарилмоқда.

Жорий йилда туманимизда “Обод қишлоқ” ва “Ички йўл” дастури бўйича жами 57.32 км йўлларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, 24.06 км асфальтлаш ҳамда 32.26 км шағаллаштириш ишларини бажариш кўзда тутилган.


Қўштепа тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 2021 йилнинг 1-2 чорагида 1,08 млрд. сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилди.

Вилоят ҳокимининг туман, шаҳарларда бўш турган (фойдаланилмаётган) автобекатларни қуриш ва таъмирлаш, уларни “Ақилли бекат”ларга айлантириш ташаббускор тадбиркор ёшларга бериш манзилли дастурига асосан 16 та автобекатларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2- апрелдаги ПҚ-5048 сонли қарорига мувофиқ “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида туманнинг ички хўжалик йўлларини жорий таъмирлаш дастури доирасида 32.5 км тупроқ йўлларни шағаллаштириш режасига асосан ҳозирги кунда 24.5 км ички йўллар шағаллаштирилди. 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4864-сонли қарорига асосан, жорий йилда туман марказининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида, ҳозирда “Майрам” КТИЧ корхонаси томонидан жадал суратда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.


“Майрам” КТИЧ корхонаси томонидан туман марказининг 1 км қисмидаги йўл қопламасини янгилаш, автотураргоҳ қуриш, йўл четида пиёдалар ва вилосипед учун алоҳида йўлакчалар ташкил этиш, йўл четининг икки томонига йўл латоги ўрнатиш ва бошқа ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.  

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram