Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-06-26 22:58:39    102

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков раҳбарлигида маҳаллабай ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ҳамда тизимли ҳал этиш мақсадида 1-сектор штаби бошқарув офиси аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими ишчи гуруҳ аъзолари томонидан аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда аҳолини тадбиркорликка йўналтириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб, келгусидаги вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берди.


Туман ҳокими раҳбарлигида Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда ҳудуддаги ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ғалладан бўшаган майдонлардан такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиб берилди.


Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 27-умумтаълим мактабида бўлган И.Новиков муассасада Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига ҳамда янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Муассасада мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Сектор раҳбари Тиббиёт бирлашмасига қарашли “Ўқчи” шифокор хизмат уйида бўлиб, муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда ташкил этилган ижтимоий дорихона фаолияти билан танишди. Муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.


Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш ҳамда белгиланган режани бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида туман раҳбари ғалла ўрилаётган ер майдонларида бўлди. Масъул раҳбарларга ғалла ўрими олиб борилаётган майдонларда ёнғин хавсизлиги ва ғаллани талон-тарож этилишини олдини олиш ҳамда давлат омборларига белгиланган тартибда етказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов раҳбарлигида туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун етиштирилаётган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, туман раҳбари томонидан қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида жойларда пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни белгиланган тартибда бажарилиши юзасидан йиғилишлар ўтказилди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига пахта майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram