Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ 

×

 2021-06-26 19:58:32    98

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун мамлакатимиз, жамиятимиз ҳаётида оммавий ахборот воситалари қандай ўринга эгалиги ҳақида ортиқча таърифлар беришга ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Сабаби ҳаммамиз кўриб, гувоҳ бўлиб турибмиз – айни чоғда ҳаётимизни оммавий ахборот воситаларисиз, бу – газета-журнал, телевидение-радио, интернет-сайт ва ижтимоий тармоқлар бўладими, уларсиз тасаввур қилолмаймиз.

Ҳар бир киши кунни ана шу воситалардаги хабар ва янгиликларни ўқиш билан бошлаб, шу билан якунлайди. Бир зум ахборот ололмай қолсак, гўёки дунёдан узилиб қолгандек бўламиз. Аслида ҳам бугунги шиддаткор давр, замон тараққиёти оммавий ахборот воситаларига ҳаётимизнинг ажралмас бир бўлаги сифатида қарашни тақозо этмоқда. Ва амалда ҳам шундай бўляпти, десак хато қилмаган бўламиз.


27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков соҳа вакиллари “Истиқбол йўли газетаси” таҳририяти ходимлари, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ва фахрий журналистларни касб байрамлари билан самимий табриклади.

Туман раҳбари Муҳтарам Президентимиз томонидан оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантириш, журналистлар меҳнатини рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.


И.Новиков байрам муносабати билан соҳа ходимларини ва туманимиздаги фахрий журналистларни самимий муборакбод этиб, уларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram