Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ

×

 2021-06-25 15:58:59    155

PDF юклаш
Чоп этиш


I. Қонуннинг мақсади.

Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 II. Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.

Қонунга кўра, икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига эга чет эл фуқаролари қайси давлат фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича Ўзбекистонга кирган бўлса, Ўзбекистонда ўша давлатнинг фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан таъминланади.

Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга – улар 16 ёшга тўлганида ёки ота-онасининг, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра – бола туғилган пайтидан эътиборан ва 16 ёшга тўлгунига қадар идентификацияловчи карта берилади.

Идентификацияловчи карта қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

·    янги туғилган бир ёшгача бўлган болаларга – 2 йилга;

·    бир ёшдан 16 ёшгача бўлган шахсларга – 5 йилга;

·    16 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахсларга – 5 йилга;

·    60 ёшдан ошган шахсларга – 10 йилга.

Қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

·    Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга;

·    Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда мулк ҳуқуқидан фойдаланади;

·    нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, иштирокчилари (аъзолари) бўлиши мумкин;

·    давлат органларига, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;

·    давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;

·    Ўзбекистон Республикаси ҳудудида никоҳ тузилганлигини қайд этишга доир ҳуқуққа эга;

·    Ўзбекистон Республикасида таълим олиш ҳуқуққа эга;

·    солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳисобга олган сиёсий бошпана берилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

·    ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан;

·    шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш;

·    турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

18 ёшгача бўлган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда туриш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Ўзбекистон ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

·    Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига риоя этиши;

·    Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;

·    Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлаши;

·    атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши шарт.

Қўштепа тумани адлия бўлими.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram