Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-06-12 18:16:38    89

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги 18-сонли мактабгача таълим муассасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига киритилган ўзгартиришлар юзасидан семинар ташкил этилди.

Тадбирда мактабгача таълим муассасаси ходимларига мазкур йўналишда жорий этилган давлат хизматларидан фойдаланиш усуллари тўғрисида тушунчалар берилди ҳамда амалий машғулотлар ўтказилди.


Шунингдек, тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган ўқувчиларга “Ёшлар:1+1” дастури доирасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Амалиёт билан ҳамоҳанг тарзда ўтказилган семинарда мутахассислар томонидан тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон рақамли имзо, СТИР олиш жараёнини амалда кўрсатиб берди.

Шу билан биргаликда, id.egov.uz дастурида рўйхатдан ўтиш, my.gov.uz порталидаги хизматлардан фойдаланиш тартиблари ва улардаги имкониятлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Қўштепа тумани Давлат хизматлари маркази.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram