Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ХОТИРА ТУРНИРИ” БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-05-29 20:53:29    100

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани БЎСМ ва халқ таълими бўлимига қарашли 19-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда туманимизда кўп йиллар меҳнат фаолиятини олиб борган жисмоний тарбия ўқитувчиси Ортиғали Орзиев хотирасига бағишлаб “Хотира турнири” бўлиб ўтди. Турнирда спортнинг қўл тўпи бўйича мусобақалар ташкил этилди.


Мусобақада 7 та жамоа куч синашиб, фахрли 1-ўринни Қўқон давлат педагогика институти, 2-ўринни Қўштепа тумани БЎСМ, 3-ўринни Данғара тумани БЎСМ жамоалари эгаллади. Ғолибларга хомийлар томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилди.


Бугун ушбу ўйингоҳда “Оналарга эҳтиром” номли концерт дастури ҳам ўтказилди. Концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева, эстрада хонандаси Сурайё Қосимова ва таниқли шоира Фаридахон Юнусовалар  ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида ижро этилган шўх куй-қўшиқлар барчани бирдек рақсга чорлади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram