Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-05-29 12:20:53    94

PDF юклаш
Чоп этиш



Маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизларни умуминсоний ва миллий, оилавий қадриятлар, юксак одоб-аҳлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳар томонлама баркамол, иқтидорли қизларни аниқлаш ва рағбатлантириш, уларни муносиб тақдирлаш энг муҳими ёш авлод ўртасида энг муқаддас зот ҳисобланган Оналарга эҳтиром ва ҳурмат кўрсатиш, барча оналарни эъзозлаш мақсадида вилоят ҳокими қарори билан барча ҳудудларда “Оналарга эҳтиром” фестивали бўлиб ўтди. 


Қўштепа туманидаги Маданият марказида “Оналарга эҳтиром” фестивалининг туман босқичи бўлиб ўтди. Туман ҳокими И.Новиков, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирга 51 та маҳалла фуқаролар йиғинидан келган онахонлар таклиф этилди. 


Фестивалнинг туман босқичи катта тантаналар билан ташкил этилди. Тадбир давомида 25 та номинациялар бўйича туман босқичида ғолиб бўлган онахонларга, шунингдек, фаол аёлларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари ва гулдасталар топширилди.Санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури эса йиғилганларга янада кўтаринкилик бағишлади.


Онахонлар юртга тинчлик, дастурхонларга тўкинлик тилаб, дуога қўл очдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram