Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁШЛАРИМИЗ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН РАВНАҚИГА ЯНГИЧА ЗАФАРЛАР ОЛИБ КЕЛАДИ

×

 2021-05-25 23:30:19    98

PDF юклаш
Чоп этиш



2021 йил 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020-2021 ўқув йили битирувчиларга табрик йўллади. Табрикда Ш.Мирзиёев бутун Ўзбекистон ёшлари, қолаверса, мактаб битирувчиларини "Сўнги қўнғироқ" байрами билан чин кўнгилдан табриклаб, мустақил ҳаёт остонасидаги илк қадамлар ва олдинда турган давлат имтҳонларини аъло баҳолар билан битириб, танлаган олий таълим муассасаларига ўқишга кириб, келажакда Ўзбекистоннинг равнақига хисса қўшувчи инсонлар бўлиб етишларига катта ишонч билдирди.

Шу билан биргаликда мактабларда олиб борилаётган ўзгаришлар, ислоҳотларнинг барчаси ўқувчи ёшларни ҳар томонлама етук шахс сифатида камол топишига қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Бизнинг 7-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳозирги кунда 683 нафар ўқувчи таълим олиб келмоқда, шундан 62 нафари 11-синф битирувчи ҳисобланади. Улар мактабимизнинг салохиятли педагогика жамоаси томонидан берилган билим ва кўникмаларни сабот билан ўзлаштириб, мустақил ҳаётга илк қадамларини қўймоқдалар.

Битирувчилар Юртбошимизнинг Табригини ҳурсандчилик билан қабул қилиб, ундан ўзларига етарли мотивация олдилар ва Юртбошимизни ёшларга яратиб бераётган имкониятларидан самарали фойдаланиб, келажакда янги Ўзбекистон равнақига янгича зафарлар олиб келишга ваъда бердилар!

Д. Олимова,

мактаб директори.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram