Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒИШТМОН МАҲАЛЛАСИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-05-25 21:58:04    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган маданият марказида туман сектор раҳбарлари, яъни 1-сектор раҳбари, туман ҳокими И.Новиков,Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, 2-сектор раҳбари, туман прокурори М.Шомуродов, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаев, 4-сектор раҳбари, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи З.Мирзаевлар томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.



Ушбу қабул карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, очиқ ҳавода бўлиб ўтди. Қабул аввалида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Акциядорлик Тижорат Халк банки Қўштепа филиали ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ҳам ўтказилди. Тадбир давомида туманимиздаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Қабул ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.


Қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабулда 54 нафар фуқаролар 63 та масалалар билан сектор раҳбарларига мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларнининг 5 таси жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг 3 нафарига ногиронлик араваси, 1 нафарига эшитиш мосламаси, 1 нафарига шифохонада даволаниш учун ордер берилди. 


6 нафар мурожаатчига асосли тушунтиришлар берилди. 52 та мурожаатни ўрганиб чиқиб, натижаларини маълум қилиш учун масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram