Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 38 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЛК ДАДИЛ ҚАДАМИНГИЗ ҚУТЛУҒ ВА МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2021-05-25 15:59:21    164

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун 25 май – туманимизнинг барча мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” чалинди. Жорий йилда туманимиздаги мактабларни 2551 нафар ўқувчи битиряпти.

Албатта, ушбу кун барча битрувчилар учун энг унутулмас ва энг қадрли кун бўлиши шубҳасиз. Улар 11 йиллик қадрдон устозлари, жонажон мактаби билан хайрлашиб, ҳаётнинг катта, янада масъулиятли остонасига қадам қўймоқдалар. 


Қўштепа туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўтган тантаналарда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, дастлаб Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

– Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади – дейди, ёшларни мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишларига умид билдирган туман раҳбари И.Новиков. – Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг! Ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг! Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин!


Ва албатта тадбир ниҳоясида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди. Мактабнинг битирувчи ўғил-қизлари устозларига ва оналарига миннатдорчилик изҳори сифатида гулдасталар улашдилар. Ундан сўнг “Сўнгги қўнғироқ” чалиниб, “Хайр, мактабим” қўшиғи биргаликда куйланди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram