Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-05-24 23:37:00    97

PDF юклаш
Чоп этиш



“Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида Қўштепа туманидаги барча корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида турли маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар ташкилланмоқда.

 Шунингдек, фестивал доирасидаги тадбирлар туманимиздаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам зўр уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

 “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасидаги тадбирлар бугун бир нечта маҳаллаларда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.


Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда, маҳалла босқичидаги 13 та номинация бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар берилди.

Тадбир давомида 49-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан оналарни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.

Борот маҳалласидаги кайвони онахон Собирахон ая Бакировнинг хонадонида маҳалла ва 43-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида  ўтказилган тадбир ҳам ўзгача руҳда, байрамона кайфиятда бўлиб ўтди.

Тадбирга ташриф буюрган онахонларга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилиб, гуллар билан кутиб олинди.


Маҳалла босқичида турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган муниса онахонлар тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари ва гулдасталар тақдим этилди.

Оналарга эҳтиром кўрсатиш тадбирида мактаб ўқувчилари томонидан оналарни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш ҳамда уларни мадҳ этиш мақсадида бир-биридан ажойиб чиқишлар, куй-қўшиқлар, рақслар намойиш этилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram