Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2021-05-24 22:45:54    124

PDF юклаш
Чоп этиш



Айни кунларда туманимизда “Оналарга эҳтиром” номли фестивали доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Маҳаллаларда, мактабларда маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловларнинг қуйи босқичлари кўтаринкилик билан ташкил этилмоқдаХусусан, бугун Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини ва 21-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ҳам ўзгача руҳда, байрамона кайфиятда бўлиб ўтди.


Тадбирни дастлаб, 21-умумий ўрта таълим мактаби директори М.Ғофурова очиб берди. 


Шаҳартепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ш.Хатамқулов ҳам сўз олиб барча онахонларни, муҳтарама аёлларни туманимизда илк бора ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” номли фестивал билан қизғин қутлади. Маҳалла босқичида турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган муниса онахонлар тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари ва гулдасталар тақдим этилди.

Оналарга эҳтиром кўрсатиш тадбирида давлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари томонидан оналарни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш ҳамда уларни мадҳ этиш мақсадида бир-биридан ажойиб чиқишлар, куй-қўшиқлар, рақслар намойиш этилди. Онажонларимизнинг юз-кўзларидан таралаётган самимий табассум фестивалнинг ҳаққиқий кўтаринки кайфиятда ўтишига сабаб бўлди десак ҳеч адашмаймиз.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram