Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚЎШМА КОРХОНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-05-21 22:15:51    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 21 май куни Қўштепа туман ҳокимлиги ташаббуси билан Давлат ҳизматлари маркази биносида Қирғиз Республикасидан келган инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Қўштепа туманидаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазият ҳамда Ўзбекистон Республикасида ҳудудларда тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, хусусан, инвестицион лойиҳалар асосида тўғридан тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида суҳбатлашилди.

Учрашувдан сўнг Қўштепа туман Давлат хизматлари маркази томонидан “VALLEY VERITAS” маъсулияти чекланган жамияти Ўзбекистон-Қирғизстон қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Қўшма корхонанинг устав фонди 1,0 млрд. сўмни ташкил этиб, асосий фаолияти қишлок хўжалиги маҳсулотларини экспорт килишга ихтисослашган.

Қўштепа туман Давлат хизматлари маркази ахбороти




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram