Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-05-21 22:11:11    107

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ва шаҳар-туман Кенгашларининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Сессия видеоконференцалоқа тарзида ўтказилди.


Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Фарғона вилояти чегараолди туманларида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати масалалари ўрин олган сессияда Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳам иштирок этди.

Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумтаълим мактабида бўлди. Бу йилги ўқиш жараёнлари якунлангач 11-синф битирувчилари учун қўшимча фан тўгаракларини ташкил этиш ҳамда олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ҳокими Мактабгача таълим бўлимига қарашли 28-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, муассаса тарбияланувчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, санитария гигиения қоидаларига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 90 ўринли қўшимча бино қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман ҳокими ҳамда туман прокурори Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғини Янги Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” киритилган Ф.Мамадалиеванинг хонадонида бўлдилар. Оиланинг яшаш шароити ўрганилиб, хомийлар томонидан олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобут қилмай йиғиштириб олиш ҳамда мавсумда қатнашадиган ўрим комбайинлари ва дон ташиш техникаларини тайёргарлиги юзасидан семинар ўтказилди. Семинар якунида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Турсунов ҳамда туман ҳокими томонидан мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram