Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БУЮК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР СОҲИБАЛАРИГА ЭҲТИРОМ

×

 2021-05-18 21:45:52    139

PDF юклаш
Чоп этиш



Аёлларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан республикада биринчи бор ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида буюк инсоний фазилатлар соҳибаларига эҳтиром кўрсатилмоқда.

Қўштепа туманида ҳам ушбу фестивал доирасида юртимиз равнақи йўлида самарали ва фидокорона меҳнат қилган ва қилаётган онахонларга, опа- сингилларимизга эҳтиром кўрсатилмоқда.


Ана шундай тадбирлардан бири Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида маҳалла ва туман “Деҳқон бозори” МЧЖ ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинидан “Кўп фарзандли қаҳрамон она”, “Энг яхши раҳбар она”, “Энг яхши ўқитувчилар сулоласи онаси”, “Энг ибратли меҳнаткаш она” ва бошқа 15 та номинация ғолиблари ва уларнинг яқинлари иштирок этдилар. Улар ўзларининг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб бердилар. 


Ҳар бир номинация ғолибларининг фарзандлари ўзларининг дил изҳорларини билдириб, онажонларига гулдасталар тақдим этдилар. Юракларнинг туб-тубидан чиққан самимий тилаклар барчани бирдек тўлқинлантирди. Ўзларига кўрсатилган эҳтиромдан ҳар бир аёлнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. 


Тадбирда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдонова ҳам иштирок этиб, муҳтарама аёлларимизга самимий тилакларини билдирди.

Туман маданият марказининг хушовоз хонандаси С.Азимов томонидан оналарга атаб гўзал қўшиқлар ижро этилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда куйлар қўшиқларга, қўшиқлар эса рақсларга уланиб кетди.


Фестивал Низоми асосида турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган оналарга эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram