Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-05-18 20:18:00    121

PDF юклаш
Чоп этиш



“Оналарга” эҳтиром фестивали доирасидаги тадбирлар Қўштепа туманида маҳаллалар кесимида бўлиб ўтмоқда. Бугун Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида “Оналарга эҳтиром” фестивалининг маҳалла босқичи ўтказилди.

Ушбу тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинидан 8 та номинация ғолиблари ва уларнинг яқинлари иштирок этдилар. Танлов ғолиблари ўзларининг ибратли ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб, фарзандларни тарбиялаш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдоновалар иштирок этишди.

Тадбир давомида 33-мактаб ўқувчилари ва туман маданият маркази ходимлари томонидан оналарга атаб шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.


Фестивал Низоми асосида турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилган оналарга эҳтиром кўрсатилиб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram