Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУДОФАА ИШЛАРИ ВАЗИРИ “ЛАНГАР” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ

×

 2021-05-18 17:55:08    169

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги тадбирлар авж паллага кўтарилди. Қай манзилга қараманг, ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёйган. Жумладан, Қўштепа туманидаги “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам дастурга асосан ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Маҳалладаги ўзгаришлар, аҳоли яшаш хонадонларининг кўркам қиёфа кашф этиши фуқаролар кўнглида эртанги кунга янада ишонч пайдо қилмоқда.

Мудофаа ишлари вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов “Лангар” маҳалласида бўлиб, дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Мудофаа ишлари вазирига туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.


Мудофаа ишлари вазири Баҳодир Қурбоновнинг илк манзили маҳалла ҳудудидаги “Uniform plus” масъулияти чекланган жамияти бўлди. Ушбу корхонада махсус кийимлар тикилади ва 40 нафардан зиёд “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”даги хотин-қизлар меҳнат қилишади.

Баҳодир Қурбонов тикувчи опа-сингилларимизнинг иш фаолиятлари билан танишиб, улар билан самимий суҳбатлашди.

Маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш орқали, уларнинг турмуш даражасини кўтаришга ҳам эришилмоқда. “Лангар” маҳалласидаги 7 та эҳтёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги, 3-сектор раҳбари ва маҳалла ҳамкорлигида хомийлар жалб қилиниб, уларнинг уйлари таъмирланди.

Президентимиз–Қуролли Кучларимизнинг Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев эҳтиёжмандларни камбағаллик даражасидан чиқаришдек олижаноб ҳаракатда аскарларнинг иштирокини таъминлаш халқ билан армия бирлигининг ўзига хос намунаси бўла олишини илгари сурдилар. Бу эзгу ҳаракат биргина “Лангар” маҳалласидаги 7 та хонадон мисолида қисқа давр ичида ўзини намоён эта олди. 

Мудофаа ишлари вазири Баҳодир Қурбонов ана шу хонадонларда аскарлар томонидан амалга оширилган қурилиш-таъмир ишларини бирма-бир кўздан кечириш мақсадида “Лангар” маҳалласида яшовчи Фотима Ашурованинг хонадонида бўлди. Хонадон бекаси Фотимахон Ашурованинг турмуш ўртоғи вафот этган, уч нафар фарзанди бор. Маҳалланинг “Темир дафтар”ида турувчи ушбу оиланинг хонадони таъмирталаб эди. Бу ерга сафарбар этилган аскарлар Фотимахон ва маҳалладошлари жонига оро кирдилар. Ушбу оиланинг кўча деворлари уриб берилди. Ховли саҳнига ШПС ётқизилди, сувоққа муҳтож деворлар сувалди, яшаётган уйи таъмирдан чиқарилиб, ўчоқ ва тандирхона қурилди.

Қурилиш-таъмир ишларига киришиб кетган аскарлар маҳалладаги режалаштирилган ишларни поёнига етказмоқдалар.

Мудофаа ишлари вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Фотима Ашурованинг хонадонида олиб борилган ишлар ва бу оиланинг яшаш шароитини ўрганди.

– Оиламизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатилгани учун энди “Темир дафтар”да қолишимизга ҳам ҳожат қолмади, – дейди хонадонида бажарилган ишлардан кўнгли тўлиб, тўлқинланган Фотимахон. – Уй-жойларимиз таъмирланиб, кўнгилларимиз кўтарилди. Давлатимиз энг яқин жигарларимиздан ҳам зиёда меҳрибонлик қилди. Аввало Президентимиздан, ҳокимимиздан, сектор раҳбаридан, бизнинг оғиримизни енгил қилган аскар йигитлардан жуда миннатдормиз.

Маҳаллада ободлик йўлида олиб борилаётган ишларда аскарларнинг иштирокидан, одамларнинг кайфиятидан, уларни рози қилиш борасида секторлар раҳбарларининг интилишларидан вазирни кўнгли тўлди. 

 Ушбу маҳалладаги 8-ДТМга 480 миллион сўм маблағ сарфланиб 90 ўринли янги типдаги гуруҳ ташкил этилди. Гуруҳ ташкил этилиши эвазига 6 та янги иш ўрни яратилди. Ишга қабул қилинган опа-сингилларимизнинг 3 нафари “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтарида”гиларни ташкил қилади.



Мудофаа ишлари вазири ушбу муассасада ҳам бўлди. Янги гуруҳда болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Болажонлар ҳам ўз навбатида бадиий чиқишларини намойиш этишди. Юрагида ватан туйғуси мавж урган болажонлар Мудофаа ишлари вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбоновни ёнида ўзларини ҳудди аскарлардек тутдилар. Келажагимиз эгалари бўлган болажонларимизнинг ҳар бир чиқишлари меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram