Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-05-16 18:01:26    98

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокимининг “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шундай тадбирлар маҳаллалар кесимида бўлиб ўтмоқда.

Бугун Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида “Оналарга эҳтиром” фестивалининг маҳалла босқичи ўтказилди.


Кўтаринки руҳда ва байрамон кайфиятда ўтказилган тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда маҳалла фаоллари, кекса онахонлар, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар. 33- мактаб ўқувчилари томонидан оналарга атаб шеърлар айтилди.

Туман маданият маркази хушовоз хонандаси Ш.Тожибоев томонидан ижро этилган қўшиқлар кечага ўзгача завқ бағишлади.


Тадбир доирасида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга хомийлар томонидан эсдалик совғалари берилди.


Тадбирдан сўнг фестивал Низоми асосида маҳалладаги “Энг маърифатли фарзандлар онаси” номинацияси бўйича Ж.Қурбонова ва “Энг яхши қишлоқ хўжалиги ходими тарбиялаган она” номинацияси бўйича М.Собировалар хонадонига кирилди. Уларга маҳалла фуқаролар йиғинининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram