Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА “ДХХ КУБОГИ” ЎЙИНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-05-15 15:43:14    128

PDF юклаш
Чоп этиш



Хабарингиз бор жорий йилнинг 11 май куни туманимизда мини-футбол бўйича 18-30 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлар ўртасида “ДХХ кубоги”га старт берилди. Мусобақада туманимиздаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларидан 51та  жамоа 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишади.


12 май куни 2-гуруҳ, 14-май куни 3-гуруҳ ўйинлари ўтказилиб, унда 2-гуруҳдан “Қумтепа” жамоаси, 3-гуруҳдан “Эшонгузар” жамоаси ғолиб бўлиб, кейинги босқичга йўлланма олдилар.

Тақвимга кўра, 4-гуруҳ ўйинлари бугун, 5-гуруҳ ўйинлари 17 май куни, 6-гуруҳ ўйинлари 18 май куни, 7-гуруҳ ўйинлари 19 май куни, 8-гуруҳ ўйинлари 20 май куни ўтказилади.


Финал ўйинлари эса 21 май куни Қамиштепа МФЙдаги сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Унда гуруҳ босқичидан чиққан 8 та жамоа ғолиблик учун беллашади.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram