Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙЁР ҚАБУЛ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

×

 2021-05-07 13:19:12    91

PDF юклаш
Чоп этиш



Халқ билан очиқ мулоқотни мунтазам йўлга қўйган Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳафтанинг жума кунлари ҳудудларда ўзининг сайёр қабулларини ўтказиб келмоқда. Шундай қабуллардан бири Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.


Туман ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этган сайёр қабулда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди.


Сайёр қабулда 10 нафарга яқин фуқаролар томонидан сув ва элект таъминоти, уй-жой, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди.


Қабул давомида айрим мурожаатларга зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, келиб тушган мурожаатларнинг барчаси қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram