Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-05-05 20:53:06    113

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков кунлик иш режасига асосан бугун қизил ҳудуддаги Лангар маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Туман ҳокими маҳаллани қизил ҳудуддан чиқариш учун тузилган ишчи гуруҳ фаолияти билан танишди. Келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлган тумун раҳбари ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ҳокими боғча ёшидаги болаларни боғчага қамровини кўпайтириш мақсадида Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Маҳалла ҳудудида жойлашган бўш турган бинода 40-сонли мактабгача таълим ташкилотининг филиалини ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман раҳбари томонидан муассасада олиб борилаётган тайёргарлик ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда “1 июн Халқаро болалар куни” арафасида фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилди.


И.Новиков аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Марғилон-Ёзёвон йўлининг Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмида “Ecobozor” ташкил этиш истагида бўлган лойиҳа ташаббускорлари билан учрашди. Тадбиркорларга белгиланган тартибда “Ecobozor”лар ташкил этиш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан тегишли таклифлар берилди.


Туманда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни бандлигини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. 2-сектор ҳудудидаги Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га уй-жойларини таъмирлашга муҳтож аёллар сифатида рўйхатга олинган 1-гуруҳ ногиронлари Ф.Мамадалиева ҳамда Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи М.Усмоновалар ҳолидан хабар олинди. Туман ҳокими жойларда фаоллар билан суҳбатлашиб, ушбу хонадонларни хомийлик ёрдамида таъмирлаш бўйича ўзининг таклифларини берди.


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, жойларда механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, туман раҳбари ипак қурти парваришланаётган хонадонларда бўлиб, туманда пиллачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram