Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ОЛИБ БОРИШ КЕРАКЛИГИ ТАЪКИДЛАНДИ

×

 2021-05-05 16:28:14    97

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари иштирокида жойларда учрашувлар ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси И.Султонов ва Юксалиш умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Д.Касимовалар бугун Қўштепа туманида бўлдилар.

И.Султонов ва Д.Касимовалар иштирокида туман ҳокимлигининг мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишни туман ҳокими И.Новиков олиб борди.


Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилиш кун тартибида 3 та масала:

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрель, ПҚ-5072-сонли Қарори билан туман (шаҳар)лар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш устидан назоратни ташкил этиш”,

“Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини ташкил этиш”,

“Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Кенгаш қарори ижросини ташкил этиш” кўриб чиқилди.


Кун тартибидаги 1-масала юзасидан туман Молия бўлими мудири ўринбосари З.Мўминов, 2-масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси И.Султоновлар сўзга чиқдилар. 

3-масала юзасидан туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган. Қарор лойиҳасига кўра Минтақавий йўлларни ривожлантириш учун ёқилғи бирлигидан ундириладиган махсус йиғимни белгилаш, уни тўлаш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги 6 боб дан иборат намунавий низом ишлаб чиқилиб амалга ошириладиган ишлар низомда батафсил кўрсатиб ўтилганлигини таъкидлади.

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарорида кўрсатиб ўтилганидек, – дейди И.Новиков. – Ҳудудий жамғармалар маблағларининг белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши устидан назорат қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилиши кўрсатилган. Демак, юқоридаги масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини олиб боришимиз керак.


Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram