Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕНАТ РАИСИ ҚЎШТЕПАЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2021-04-29 15:48:49    99

PDF юклаш
Чоп этиш



Туманимизда бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева “Бобоқум” маҳалласидаги янги ўзлаштирилган ерлардан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар учун ажратилган ер майдонлари ва у ердаги иш жараёнлари билан ҳам танишди.

Туманимизнинг чўл ҳудуди ҳисобланган “Бобоқум”даги ер майдонлари ўзлаштирилиб, ҳозирда чўл бағрида кооперация  ташкил этилган.


«Абдулҳамид Абдурашид файзи» МЧЖга қарашли кооперациясидаги 7,2 гектар ер майдони 24 нафар «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга 30 сотихдан ажратиб берилган.


Ҳозирда шижоаткор ёшлар бу ерларга тарвуз ва қовун экканлар. Сенат раиси мазкур дала майдонида бўлиб ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг келажакдаги режалари билан қизиқди.

Сенат Раиси Танзила Нарбаева “Fergana Global Textile” МЧЖ пахта тўқимачилик кластерида бўлиб бу ерда фаолият юритаётган хотин-қизлар ва ёшлар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, “Лангар” МФЙда жойлашган “Юниформ партнер” МЧЖда фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларни ишга жойлаштириш жараёнлари билан ҳам танишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram