Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕНАТ РАИСИ ТАНЗИЛА НАРБАЕВА “ИСТИҚБОЛ” МАҲАЛЛАСИДА

×

 2021-04-29 15:06:36    111

PDF юклаш
Чоп этиш



Вилоятимизда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева дастлаб Қўштепа туманига ташриф буюрди. Сенати Раисининг илк манзили “Истиқбол” маҳалласи бўлди.

Танзила Нарбаева туманимизнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилди. Уларни ўйлантираётган муаммолар, Маҳалла фуқаролар йиғинида «маҳаллабай» ишлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга кўрсатилган тиббий, моддий ва маънавий кўмак, уларни бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Саодатхон Умарова, Матлубахон Мирзаева ва Маъмурахон Турғуновалар хонадонида бўлиб, уларни “аёллар дафтари”дан чиқариш борасида қилинган ишлар билан танишди.

“Аёллар дафтари”га киритилган бу аёлларга туман ҳокимлиги томонидан субсидиялар асосида иссиқхоналар қуриб берилди. Карантин даврида “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан мунтазам равишда моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Уй-жойлари таъмирланди.

Ҳозирда бандлиги таъминланган аёлларимиз иссиқхоналарда булғорқалампир, бодринг каби полиз экинлари етиштирмоқда. 


Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан бир неча йиллардан буён фойдаланилмай келинган нотурар бино тадбиркор томонидан қайта реконструкция қилиниб ўнлаб муҳтож ва кўп болали оилаларга топширилмоқда.

Танзила Нарбаева ушбу объектда бўлиб, фойдаланишга топширилаётган хонадонларда бўлди. 3 нафар “Аёллар дафтари”да бўлган аёлларга янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширди.


Ҳаётдан рози бўлган қўштепалик аёллар Танзила Нарбаевага Шукроналик дил изҳорлари туширилган Ташаккурнома топширдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram