Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИР ҲОВУЧ ТУПРОҚ-БИР КОСА ОЛТИНГА ТЕНГДИР

×

 2021-04-28 17:22:21    96

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилган. Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишга қаратилган эътибор сабаб, нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортмоқда, балки оилаларнинг турмуш фаровонлиги, даромади ҳам юксалмоқда. 


Шу муносабат билан Қўштепа тумани ҳокимлиги, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида “Томорқадан самарали фойдаланиш” бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Туманимизда 40200 та хонадон мавжуд бўлиб, 2765 гектар экин ерлари бор. Шундан 1701 гектар майдонга асосий экин сифатида сабзавот экинлари экилган. 


Ўқув семинар иштирокчилари Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини Ўзбекистон кўчасида яшовчи Одилжон Қўлдошевлар хонадонига ташриф буюришди.

Аҳамиятли жихати шундаки, “Қўштепа томорқа хизмати” МЧЖ томонидан аҳолига 2 сотих ерга 2 миллион 600 минг сўм эвазига ихчам иссиқхона қуриб берилмоқда. Одилжон Қўлдошевлар оиласи ҳам банкдан олинган кредит маблағи ҳисобига иссиқхона қурди. Бугунги семинар иштирокчилари ушбу ихчам иссиқхонадан йилига 4 маротаба ҳосил олиш ҳамда экилган экинларни парваришлаш жараёнлари билан танишдилар. 


Кўпинча ҳамюртларимиз пул топиш, яхши яшашни орзу қиладию, аммо оёғи остидаги ердан унумли фойдаланишни ўйлаб ҳам кўрмайди. Одилжон Қўлдошев сингари ер билан тиллашган инсонлар эса бир ҳовуч тупроқ-бир коса олтинга тенг эканлигини аллақачон англаб етганлар.


 Ушбу хонадон аъзолари 8 сотих томорқага узум, катошка, помидор, булғор, қалампир, кўк пиёз каби сабзавотларни экиб, ердан унумли фойдаланиб келмоқдалар. Помидор кўчатлари сотилиб, хонадон эгалари томорқанинг биринчи даромадини олишди.

Бугунги семинарда қатнашган Фурқат, Олтиариқ, Қува туманлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мутахассислари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари томорқадан унумли фойдаланиш бўйича билимларини оширдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram