Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТОМОРҚА ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

×

 2021-04-26 20:23:11    181

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 1 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Қонуннинг мақсади

Томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонуннинг мазмун-моҳияти

Томорқа хўжалиги – шахсий томорқа ерларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам эркин савдо учун, ҳам оила эҳтиёжлари учун етиштириш билан боғлиқ меҳнат фаолияти.

Томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва уни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Томорқа хўжалигини юритиш учун ажратилган шахсий томорқа ер участкасида етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусий мулкдир.

Томорқа хўжалигидаги фаолият шахсий томорқа ер участкаси эгасининг

ва оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади.

Томорқа хўжалиги қуйидаги ерларда амалга оширилиши мумкин:

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида қишлоқ хўжалиги учун ерлар, ўрмон фонди ерлари ҳамда аҳоли пунклари ерларидан берилган ерлар;

мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ерлар.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкалари ёки уларнинг бир қисми умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинган ҳолда вақтинча фойдаланишга топширилиши мумкин.

Майдони камида 0,04 гектар бўлган шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ёки мазкур майдонда шохли қорамол ёхуд камида 50 бош парранда боқаётган шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

Томорқа хўжаликларининг ҳисоби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан Томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш орқали юритилади.

Қўштепа туман адлия бўлими. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram