Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ТАШРИФ

×

 2021-04-26 20:09:55    103

PDF юклаш
Чоп этиш



Аввал хабар берганимиздек, Навоий вилоятида бўлиб ўтган спортнинг баскетбол тури бўйича аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 1-лига баҳсларининг финал босқичида вилоятимиз шаънини Қўштепа туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиларидан ташкил топган жамоа аъзолари ҳимоя қилдилар. Финал баҳсида қизларимизнинг қўли баланд келиб фахрли 1-ўринни эгаллаб Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритдилар.

Чемпион қизларимиз мусобақани якунлаб мактабга қайтдилар. Улар айни дамда ўқишни давом эттириб, спорт машғулотлари билан ҳам шуғулланмоқдалар. 


Бугун чемпион қизларни ушбу ютуқлари билан табриклаш учун туман ҳокими И.Новиков ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи М.Ғаниевлар 15- умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрдилар.


Улар спортчи қизларимиз билан учрашиб, суҳбат ўтказишди. Учрашув давомида спортчиларга спорт кийимлари ва  эсдалик совғалари топширилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram