Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-17 21:31:45    99

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун қизил ҳудуддаги Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


И.Новиков 10-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман раҳбари тиббиёт бирлашмасига қарашли Дўрмон шифокорлар уйида бўлиб, муассасада аҳолига яратилган шарт-шароитлар, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ҳамда ижтимоий дорихона фаолияти билан танишди. Муассасада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш юзасидан масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.


Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлар ўрнида хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам туман ҳокими томонидан ўрганилиб, қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Туман ҳокими Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда тумандаги “А.Яссавий Лойсон” ММТПга қарашли Марғилон чегарасида жойлашган боғдорчилик фермер хўжаликлари ер майдонларида бўлиб, вилоят ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида ўтказилган ҳокимлик соатида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Марғилон шаҳри ва Қўштепа тумани учун янги ташкил этиладиган “Кичик саноат зоналари"ни жойлаштириш мақсадида ер майдонларини кўриб чиқдилар.


Шунингдек, туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram