Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЕРАКЛИ ТАВСИЯ ВА КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

×

 2021-04-17 17:34:18    108

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабековлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги, “Давлат тили ҳақида”ги ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича Қамиштепа, Соҳибкор, Шаҳартепа, Деҳқонобод, Истиқлол ҳамда Мумтоз маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги тарғибот воситалари, ташқи рекламалар, кўргазмали бошқа ахборот матнларининг қонун талабларига мослиги ўрганилди.


Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорлик субъектларига муддатлар белгиланиб, керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, ҳозирги кунда, букмекерлик ва тотализаторларда спорт ўйинлари натижасига пул тикиб, ютуқ олиш имконияти ваъда қилинаётган (1ХBET) ўйинларни рекламаси ҳам туман ҳудудида кўпайиб бормоқда. Мазкур реклама воситалари эгаларига ҳам ушбу рекламаларнинг оммага, айниқса ёшлар маънавиятига зид эканлиги юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.

 Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram