Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-16 20:41:08    115

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун қизил ҳудуддаги Лангар маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ижобий ҳал этиш мақсадида, туман ҳокимининг Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабул давомида 8 нафар фуқаролар 9 та масалалар билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳамда натижалари юзасидан тегишли тартибда жавоб хатлари юборилиши юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.



Туман раҳбари 39-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклар фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ҳокими И.Новиков “2020-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури” доирасида янги қурилаётган Борот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3-сонли, Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 27-сонли ҳамда “Инқирозга қарши курашиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан янги қурилаётган Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9-сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, муассасаларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди. Туман ҳокими томонидан муассасаларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан маъсул раҳбарларга топшириқлар берилди.

Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Сардоба кўза пласт” масъулияти чекланган жамиятида бўлган сектор раҳбари корхона томонидан янги лойиҳани амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган пластик маҳсулотлар сифатини ҳамда ишлаб чиқариш хажмини ошириш бўйича қўшимча ишлар олиш юзасидан таклифлар берилди.


Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram