Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИК

×

 2021-04-16 12:40:34    136

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 март кунги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 134-сон қарори қабул қилинди.

        Ушбу қарор билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

        Қарор - Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон ҳамда «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон фармонлари ижроси юзасидан, шунингдек давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда баҳолашни жорий этиш мақсадида қабул қилинган.

Баҳолашнинг мақсади — давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини аниқлаш, уларнинг ўз фаолиятида зарур бўладиган ҳуқуқий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда уларда юксак ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдан иборат.

Баҳолашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат ташкилотлари ходимларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлардан хабардорлиги даражасини аниқлаш ва бу борадаги билимларини мунтазам ошириб бориш;

давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ўз фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш;

давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ноқонуний қарорлар қабул қилиниши, шунингдек ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш;

давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини баҳолаш орқали унинг натижаларини доимий равишда мониторинг қилиб бориш.

 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram