Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФОТОРЕПОРТАЖ: БОЛАЖОНЛАРНИ БОҒЧАГА ҚАМРАБ ОЛИШ ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

×

 2021-04-14 17:36:51    105

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида мактабгача таълимга болаларни қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортмоқда. Ҳудудларда мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги хусусий боғчалар ташкил этилаётир.

Тумандаги болажонларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилиб, бугун ҳам 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.


Мактабгача таълим ташкилотларининг очилишида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов, туман ҳокими И.Новиков, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ю.Ходжаева, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия раиси Т.Мадумаров бошчилигидаги бир гуруҳ Сенаторлардан иборат Ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этдилар.


Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинидаги Педагогика коллежи қошида 120 ўринга мўлжалланган 12-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Ушбу таълим ташкилотининг қурилишига маҳаллий бюджет ҳисобидан 510 миллион сўм маблағ сарфланиб, замонавий типдаги таълим ташкилотига айлантирилди. 


Янгиҳаёт маҳалласи туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади. Бугунги чиройли ва замонавий, барча қулайликларга эга мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли учун чинакам туҳфа бўлди. Ушбу ҳурсандчилик тадбирга йиғилган катта-ю кичикнинг юзидаги табассумдан ва тилларидаги шукроналикдан сезилиб турди.


Тадбир иштирокчилари муассасадаги шарт-шароитлар билан танишиб, тарбиячилар билан суҳбатлашдилар.  


Туманда мактабгача таълим ташкилотлари сонини ошириш орқали болалар қамровини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, болалар қамровидан келиб чиқиб,  Лангар маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида қўшимча 90 ўринли янги типдаги замонавий контейнер гуруҳлар қуриб фойдаланишга топширилди. 


Тадбир иштирокчилари янги типдаги замонавий контейнер гуруҳларда ҳам бўлиб, мактабгача таълим ташкилотидагиларнинг қувончларига шерик бўлдилар. Гуруҳлардаги шарт-шароитлар билан танишдилар.


Ушбу таълим ташкилотларига тумандаги 210 нафар 3-7 ёшлилар қамраб олинади ва 20 нафардан ортиқ фуқаролар иш билан таминланади. Энг қувонарлиси, ишга олинганлар орасида маҳаллалардаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар ҳам бор.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram