Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-13 16:53:28    154

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалида бўлиб, муассасада болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан муассасада санитария гигиения қоидаларига амал қилиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


20-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари ўқув жараёнлари ва қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Туман ҳокими қизил ҳудуддаги Лангар маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, “Маҳаллабай” тизими асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини аниқлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолияти билан танишди. Маҳаллада ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Шунингдек, И.Новиков Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Унифорум плюс” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган тиркотаж маҳсулотлари сифатини янада яхшилаш, экспортни йўлга қўйиш ҳамда ишлаб чиқариш хажмини ошириш юзасидан корхона раҳбарига ўз таклифларини берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram