Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-04-13 15:03:17    156

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков иштирокида бўлиб ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.


Унда 90 нафардан зиёд жисмоний ва юридик шахслар бевосита туман ҳокимига мурожаат қилдилар. Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.


Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, кредит олишга кўмаклашиш, тадбиркорлик ва шу каби бошқа каби муаммоларга оид бўлди.

Қабул давомида туман ҳокимига қилинган мурожаатларни белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.


Қабулда бази фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жойида жавоблар олишди. Жойларда учраётган айрим муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ вазифалар юклатилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram