Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАЛИК ҚИЗЛАР ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИЛАР

×

 2021-04-13 14:36:10    90

PDF юклаш
Чоп этиш



Спортнинг баскетбол тури бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 1-лига баҳсларининг финал босқичи Навоий вилоятида бўлиб ўтди.

Ўтказилган мусобақаларда вилоятимиз шаънини Қўштепа туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиларидан ташкил топган жамоа аъзолари ҳимоя қилдилар.


Финал баҳсида қизларимизнинг қўли баланд келиб фахрли 1-ўринни эгалладилар ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритдилар.


Эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон чемпиони бўлган қизларимизнинг 9 нафари Жисмоний тарбия факультети мавжуд бўлган олий ўқув юртларига давлат гранти (бюджет) асосида ўқишга кириш имкониятига эга бўлишди.

Бугун мактабда қувончли кун бўлди. Чемпион қизларимиз мусобақани якунлаб мактабга қайтдилар ва уларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тантанали маросимга Қўштепа тумани ёшлар агентлиги раҳбари А.Абдумаликов, жисмоний тарбия бўлимидан Э.Усмонов, Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Р.Юлдашева ҳамда чемпион қизларнинг ота-оналари ташриф буюрдилар. 


Тадбир иштирокчилари жамоа мураббийси А.Юсупов ҳамда жамоа аъзолари Ш.Мўсажонова, Н.Мамажонова, З.Хайитова, М.Адхамова, Н.Хабибуллаева, Ш.Олимжонова, М.Хакимжонова, О.Аминова, М.Эргашеваларни зўр ҳаяжон билан кутиб олдилар.


Тадбирда сўз олганларнинг барчаси жамоа аъзоларини улкан ғалаба билан қутлашиб, келгусида бунданда юқори чўққиларни забт этишларига тилак билдирдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram