Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШМА МАЖЛИС БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-02-27 18:56:14    105

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 


Ўтказилган мажлис ишида Қўштепа тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси И.Новиков ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам қатнашдилар.

Мажлис кун тартибига битта масала — бугунги кунда Фарғона вилояти бўйича бўшаб қолган иккита ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш масаласи киритилди.


Саноқ комиссиясининг ҳисоботига кўра, 2-Мирзо Улуғбек сайлов округи бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, 31-Қува сайлов округи бўйича вилоят кенгаши депутати, вилоят она ва бола скрининг маркази директори Манзура Салимова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайландилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram