Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУРОЖААТ

×

 2021-01-30 10:09:45    115

PDF юклаш
Чоп этиш


             Ҳурматли фуқаролар!

Сиз ва яқинларингиз билан ёнғин, ис газидан заҳарланиш ҳодисалари содир бўлмаслиги учун Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

Хоналарни иситиш мақсадида ностандарт, қўлбола яъни, темирдан ясалган ҳамда электр иситиш печкаларидан фойдаланманг.

Хонадон ва иш жойингиздаги иситиш мосламаларини назоратсиз  ва қаровсиз қолдирманг.

Иситиш печларининг мўри (дудбўрон)ларини тўғри ва мустаҳкам ўрнатилганлигига аҳамият қаратинг яъни, печда ёнаётган газ, ўтин, кўмирдан ажралиб чиқаётган газларни ташқарига тўлиқ чиқиб кетаётганлигига ва мўрининг ташқарига чиқиб турган қисми тепага қараган холда бўлишига эътибор қаратинг, мўриси йўқ печлардан фойдаланиш фожеа сабабчисидир.

Хонада газ ҳидини сезсангиз чироқни ёқманг, агарда ёниқ бўлса ўчирманг, газ тўлган хонани шамоллатинг.

Ёш болаларни уйда назоратсиз, ёлғиз қолдирманг.

Ўзингиз ва яқинларингизни турли фавқулодда вазиятлардан асранг, эътиборли бўлинг.