Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-01-29 18:25:54    159

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг Олтинчи чақириқ 31-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими Илёсбек Новиков раислик қилди.

Депутатлар 4-Қумтепа сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Саидвали Азимовни сессия котиблигига сайладилар.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Иброхим Султанов ва вилоят бошқарма ташкилотларидан тегишли вакиллар ҳам сессияда қатнашдилар.

Сессия кун тартиби бўйича дастлаб Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Авазжон Эргашев ва Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди раиси Жахонгир Расуловларнинг ахборотлари тингланди.

Барчамизга маълумки, 2020 йилнинг 8 октябрь куни Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, касб ўрганишга иштиёқи бўлган ишсиз хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир маҳалла, туман ва шаҳар кесимида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш вазифаси топширилган эди.

Таъкидлаш жоизки, Қўштепа туманида ҳам мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида дастлаб ишчи гуруҳлар тузилиб, барча маҳаллалардаги хонадонлар хатловдан ўтказилди ва сўровномалар тўлдирилди. Бугунги кунда сўровномаларни электрон базага киритиш жараёни тўлиқ якунланган ва “Аёллар дафтари” шакллантирилган.

Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Барнохон Муминова бу борада Қўштепа туманида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Кун тартибига 3-масала этиб киритилган туман ҳокимининг 2021 йил 16 январь кунги Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Таникулов Бахтиёр Нуриддиновични эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисидаги 13-сонли ҳамда  туман ҳокимининг 2021 йил 16 январь кунги Юнусов Ахроржон Абдинабиевични Қўштепа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланлаш тўғрисидаги 14-сонли қарорлари ҳам депутатлар томонидан тасдиқланди.

Сессияда “Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши котибияти мутахассисларини тайинлаш ҳақида”, Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши котибиятининг 2021 йил 1-ярим йиллик давр учун иш режаси ҳамда Кенгаш котибияти мутахассисларининг иш тақсимотини тасдиқлаш ҳақида”ги масалалар ҳам кўрилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сон Фармони ижроси юзасидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда 2021 йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар (тадбирлар), кутилаётган натижалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаевнинг ахбороти тингланди.

Сессия давомида Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718 сонли фармони ижроси бўйича 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Қўштепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири А.Усмонов ҳам ахборот берди.

Қизғин баҳс ва музокараларга бой тарзда ўтган сессияда давомида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва мутасадди идора раҳбарлари ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.