Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КИТОБ – ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ҚАЛБИГА ЙЎЛ ТОПСИН!

×

 2021-01-15 16:04:03    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида “Оиламиз билан китоб ўқиймиз!” акцияси бугун ҳам давом этмоқда. Арзонлаштирилган нархлардаги китоблар ортилган кўчма дўконлар эрталабдан туманимиздаги бир нечта мактабларга етиб келди.

33-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган ушбу акцияда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ҳам иштирок этиб, “Фарғона китоб олами” МЧЖ томонидан арзонлаштирилган нархларда ўқувчиларга етказиб берилаётган китоб савдо ярмаркалари фаолияти билан танишди. Китобхон ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа туман бўлинмаси,  Халқ таълими бўлими, туман Ахборот кутубхона маркази ва бошқа  ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу акция давомида ота-оналар, маҳалла фаоллари, уюшмган ёшлар, мактаб педагог ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этдилар.

Энг қувонарлиси шундаки, ярмаркага ташриф буюрган ота-оналар фарзандлари билан биргаликда савдо расталаридаги китоблар билан танишдилар ва баробар танлаган китобларини харид қилдилар.

Ўқитувчилар, ота-оналар ва ҳомийлар томонидан мактабнинг кутубхонасига ҳам китоблар харид қилинди. Мана шундай ҳомийлардан бири “Ғанижон ота” жоме масжидининг имом ноиби Дилшоджон Қорабоев мактаб кутубхонасига ярмаркадан китоб ҳарид қилиб топширди. Шунингдек, мактабдаги кам таъминланган оила фарзандларига ҳам уларнинг хоҳшига кўра ўзлари ёқтирган бадиий китобларни олиб берди.  

Ҳа, китоб – билим булоғи, инсоннинг маъанавий уйғонишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Бугунги тадбирдан шуни хулоса қилдимки, фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтиришимиз керак экан.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.