Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2020-12-31 14:38:59    130

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 20 декабр куни “Фарғона | Kun.uz” сайтида  «Кўчамизга столба ўрнатилмаган. Электр токини ўзимиз томма-том тортиб келганмиз»... сарлавҳаси остида танқидий мурожаат чоп этилган эди.

         Ушбу мурожаатда: – «Ассалому алайкум, Kun.uz ходимлари. Қўштепа тумани, «Шакар» МФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз.

         Бизнинг кўчада 12 йилдан буён симёғоч йўқ. Маҳалла аҳли ҳашар йўли билан электр токини томма-том тортиб олиб келганмиз. Қишлоғимиздаги мавжуд муаммони ТЭТ ходимлари ва ҳатто сектор раҳбарлари ҳам билишади. Лекин негадир амалий натижа йўқ» – дея шикоят қилинган.

Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан Шакар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига бориб ўрганилганида мурожаатчини топиш ва у билан суҳбат ўтказишнинг имкони бўлмаган. Чунки мурожаатчи ўз мурожаатида исми ва фамилиясини, яшаш манзилини аниқ кўрсатмаган. Шундай бўлишига қарамай, туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар Хунармандлар кўчасида бўлишиб, мурожаатчини топишга ҳаракат қилишган. Ўрганиш жараёнида мурожаатчи аниқланмаганлиги туфайли ушбу муаммони бартараф этиш бўйича маҳалла фаоллари билан суҳбат олиб борилган.

          Мурожаатчи аниқлангач эса, туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси А.Абдуллаев суҳбат ўтказиш ва учрашиш мақсадида Шакар МФЙ Мусаффо кўчасида яшовчи Ж.Исақовга боғланган. Мурожаатчи уйида йўқлиги сабабли телефон орқали суҳбат ўтказилди.

Суҳбат давомида мурожаатчига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан, “Фарғона ХЭТК” АЖнинг давлат дастурига киритилиб белгиланган тартибда бартараф этиш ишлари амалга оширилиши ҳақида тушунтириш берилди.

         Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.