Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО БАЙРАМ КАЙФИЯТИНИ БЕЛГИЛАЙДИ

×

 2020-12-31 11:51:29    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил олдидан нарх-наво барқарорлигини таъминлаш учун Қўштепа туманидаги “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида арзонлаштирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилди. Унда фермерлар, савдо-харид корхоналари, ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда аҳолига тақдим этмоқда. Бунинг эвазига бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарор сақланишига эришилмоқда.

Бугун туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.