Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎЧМА ДЎКОНЛАР ХИЗМАТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2020-12-30 20:08:44    233

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йилги пандемия шароитида аввало озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжини қондириш энг муҳим вазифага айланди.

Барчамизга маълумки, Янги йил байрами арафасида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ҳар қачонгидан ҳам ошади. Шуни инобатга олган ҳолда сектор раҳбарлари ва “Деҳқон бозори” МЧЖ томонидан махсус жиҳозланган транспорт воситалари орқали туманимизнинг барча ҳудудларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари ҳамда кўчма дўконлар ташкил этилди.

Шунингдек, “Деҳқон бозори”да Янги йил олдидан нарх-наво барқарорлигини таъминлаш учун арзонлаштирилган гўшт ва гўшт маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда туманимиздаги фермерлар, савдо-харид корхоналари, ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда аҳолига тақдим этмоқда. Бунинг эвазига бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарор сақлашга эришилмоқда.


Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.