Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА (ФОТО)

×

 2020-12-30 13:57:13    139

PDF юклаш
Чоп этиш


БОЛА ҚУВОНЧИ ОЛАМНИ БЕЗАЙДИ

Мана, синовли ва машаққатли йил ҳам якунига етиб бормоқда. Ўтиб бораётган йилимизда коронавирус пандемияси инсониятни жиддий хавотирга солди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси баёноти эълон қилинди. Унга кўра, очиқ осмон остида арчалар ўрнатиш тавсия этилди.

Қўштепа туманида ҳам Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида очиқ осмон остида байрамона янги йил арчаси ўрнатилди.

Бугун, Янги йил байрами арафасида болажонларга қувончу шодликлар улашиш мақсадида  туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ушбу майдонга ташриф буюрдилар.

Тадбирда туман Халқ таълими бўлимига қарашли барча умутаълим мактабларида таҳсил олаётган кам таъминланган оилаларнинг фарзанлари ва уларнинг ўқитувчилари иштирок этдилар.

Дарҳақиқат меҳр, эътибор, ғамхўрлик эзгу ва қутлуғ тушунчалар. Болаларга, келажак эгаларига кўрсатилаётган эътибор эса, уларнинг камоли-ю истиқболида беқиёс аҳамиятга эга. Бинобарин, бола қувончи оламни безайди.

Туман ҳокими И.Новиков болажонларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, ҳар бир ўғил-қиз Президентимиз ва ҳукуматимиз эътиборида эканлиги, уларнинг келажаги учун қайғуриш, доимо ғамхўр бўлиш асосий мезон ҳисобланишини таъкидлади.

Байрам табригидан сўнг туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида кам таъминланган оилаларнинг 500 нафар болажонларига байрам совғалари улашилди.

Ушбу эътибор байрамга кўтаринки руҳ бағишлаб болажонлар қалбига олам-олам қувонч олиб кирди.

Тадбир давомида туман Маданият маркази ходимлари томонидан тайёрланган театрлашган томоша болажонларга завқ-шавқ улашди. Улар қорбобо ва қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари билан бирга рақсга тушиб, мароқли дам олдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.