Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМЛИК ҲАДЯЛАРИ УЛАШИЛДИ

×

 2020-12-29 11:17:49    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда Қўштепа туманида аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд қатлами, беморлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни моддий-қўллаб қувватлаш, улардан ҳол сўраш мақсадида хайрия тадбирлари  амалга оширилмоқда.

Куни кеча туманимиздаги мактабгача таълим тизими ходимлари томонидан ҳудди шундай хайрия тадбири ўтказилди. Қўштепа тумани мактабгача таълим бўлими мудири И.Махмудова раҳбарлигидаги тадбир иштирокчилари туманимиздаги  33 та кам таъминланган оилаларда бўлиб, уларнинг холидан хабар олишди.

Янги йил арафасида ушбу оилалардаги болажонларга қорбобо ва қорқиз томонидан қизиқарли бадиий китоблар, ўйинчоқлар, ширинликлар ҳамда 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу оилалардаги болажонлар байрам арафасида давлатимиз раҳбарининг ғамхўрликларини яна бир бор хис қилдилар.

Албатта ушбу йўқловни амалга оширишда туманимиздаги ва ушбу тизимда фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ҳам хиссаси катта бўлди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.