Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ФАОЛИЯТИДАН: АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

×

 2020-12-24 10:37:59    145

PDF юклаш
Чоп этиш


Жамиятни ич-ичидан кемирадиган иллатлардан бири бу оилавий ажримлар, эр-хотиннинг ажралишидир. Ажримдан сўнг аёлларимиз собиқ турмуш ўртоғидан алимент ундиришда турли муаммо ва қийинчиликларга дуч келишмоқда. Чунки баъзи оталар негадир фарзандига алимент тўлашдан бўйин товлаб, ўз масъулиятини унутиб қўймоқда. Шу ўринда эр ва хотиннинг келишмовчилиги сабабли ажрашиши ёки бирга яшамаслиги туфайли қачонгача фарзанд азият чекиши керак деган савол туғилади? Афсуски, бу саволга ҳанузгача аниқ жавоб йўқ...

Юқоридагидек нохуш холатларнинг олдини олиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаши кўрсатилган қарздорлар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда. Қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтиришлар берилгач, алимент қарздорлардан ундирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 22.05.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Ниёзовдан ундирувчи Н.Ниёзова (Кимсанова) фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.

Бўлим ходимлари томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида қарздор А.Ниёзовдан 21.12.2020 йил куни 4.251.000 сўм миқдорида алимент пуллари ундирилиб, ундирувчига тилхат асосида топширилди.

Бундан хурсанд бўлган фуқаро Н.Ниёзова ўз миннатдорчилигини билдириб, МИБ Қўштепа тумани ходимларига ташаккурнома ёзиб берди. Албатта бу ташаккурнома МИБ ходимларининг кейинги фаолиятида янада шижоат билан меҳнат қилишига ундайди.

ҚАРЗ УНДИРИЛДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 03.11.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Нурматов ва бошқалардан ундирувчи Х.Маматов фойдасига жами 46.350.000 сўм ундириш белгиланган эди. Мажбурий ижро бюроси Қўштепа тумани бўлими ходимларининг саъйи-ҳаракатлари натижасида ушбу пул маблағлари қаздорлардан 21.12.2020 йил куни тўлиқ ундирилиб, ундирувчига топширилди.

Шунингдек, 2.317.500 сўм ижро йиғими ундирилишига ҳам эришилиб, ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси, 1-бандига асосан тамомланди.                                                 

С. Тошболтаев,

Мажбурий ижро бюросининг Қўштепа тумани бўлими бошлиғи, 3-даражали юрист.