Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2021 ЙИЛДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2020-12-23 19:24:31    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров томонидан ўтказилган аппарат мажлисида берилган топшириқларга асосан, бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг мажлислар залида қишлоқ хўжалиги йўналишида лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Қўштепа тумани ҳокимининг иқтисодиёт, инвестиция ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, тижорат банклари филиаллари раҳбарлари ва тумандаги мева-сабзавотчилик ва чорвачилик фермер хўжалиги раҳбарлари ва ушбу масалага алоқадор масъуллар иштирок этдилар.

Учрашувни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Уринов олиб борди ва Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш, 2021 йилда туманда мева-сабзавотчилик ва чорвачилик соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича амалга оширилиши долзарб бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида Агросаноат агентлигининг вилоятдаги вакили  С.Эргашев тадбиркорлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.