Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛАЖОНЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ

×

 2020-12-23 16:23:44    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги йил байрамини ҳар йили болажонлар интиқлик билан кутадилар. Дарҳақиқат, бу байрам болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар болалик аталмиш эртакнинг бош қаҳрамони — Қорбобо билан учрашади-да!

Айнан ана шундай эртакмонанд байрам кунлари арафасида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев ва "FERGANA GLOBAL TEXTILE" МЧЖ раҳбари М.Раззоқовлар билан ҳамкорликда туман Халқ таълими бўлимига қарашли 34 ва 24-умумтаълим мактабларининг филиалида бўлдилар.

Туман ҳокими энг аввало мактабларда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ундан сўнг ушбу мактаблардаги болажонларга янги йил байрами муносабати билан совғалар улашилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.