Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАРЧАГА БИРДЕК МАНЗУР БЎЛДИ

×

 2020-12-23 15:37:57    169

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман мудофа ишлари бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва Шарқий ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисм ҳамкорлигида ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябр кунги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирни туман ҳокими И.Новиков кириш сўзи билан очди. Ҳоким ўз нутқида мамлакатимизда хотин-қизларга жуда катта эътибор берилаётганлиги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари доимо давлатимиз томонидан ҳимоя қилиб келинаётганлиги хусусида гапириб ўтди. Бугунги тадбир ҳам айнан аёлларнинг кўнгилли дам олишлари учун ташкил этилганлигини таъкидлади.

Тадбирда сўз олган Шарқий ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисм раҳбари майор А.Икромов ва 31628 ҳарбий қисм раҳбари майор У.Якубовлар сўз олиб, ташрифларидан кўзланган асосий мақсад, ёшларни миллий ғоя, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришдан иборт эканлигига тўхталиб ўтдилар.

БЎСМ директори вазифасини бажарувчи Р.Нурматова ҳам ўз сўзида бугунги тадбирнинг мазмун ва моҳияти ҳақида гапирди.

Ушбу тадбирда Қоражийда маҳалласи ҳудудида яшовчи 30 ёшдан юқори аёллар, мактаб ўқувчилари ва уюшмаган аҳоли иштирок этди.

   Тадбир давомида куй-қўшиқлар ижро этилди. Айниқса, Шарқий ҳарбий округ ҳарбий оркестри жамоаси томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда ҳарбий қисмда йигитлик бурчини ўтаётган аскарларнинг қўл жанги элементлари намойиши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Маҳалладаги хотин-қизлар иштирокида волейбол, теннис, шахмат-шашка спорт мусобақалари ташкил этилди. Бир сўз билан айтганда ушбу тадбир барчага бирдек манзур бўлди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.