Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2020-12-23 11:30:19    121

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йил 20 декабр куни “Фарғона | Kun.uz” сайтида  «Кўчамизга столба ўрнатилмаган. Электр токини ўзимиз томма-том тортиб келганмиз»... сарлавҳаси остида танқидий мурожаат чоп этилган эди.

Ушбу мурожаатда: «Ассалому алайкум, Kun.uz ходимлари. Қўштепа тумани, «Шакар» МФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз.

Бизнинг кўчада 12 йилдан буён симёғоч йўқ. Маҳалла аҳли ҳашар йўли билан электр токини томма-том тортиб олиб келганмиз. Қишлоғимиздаги мавжуд муаммони ТЭТ ходимлари ва ҳатто сектор раҳбарлари ҳам билишади. Лекин негадир амалий натижа йўқ» – дея шикоят қилинган.

Қўштепа тумани, Шакар маҳалла фуқаролар йиғинидан йўлланган ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан, жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида Шакар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгичекларда маҳалла аҳли ҳашар йўли билан электр токини томма-том тортиб олиб келганликлари аниқланди.

Янгичекларда аниқланган ушбу камчиликлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан, “Фарғона ХЭТК” АЖнинг давлат дастурига киритилиб, белгиланган тартибда бартараф этиш ишлари амалга оширилиши мурожаатчиларга тушунтирилганлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.